Австриянинг Инсбург тиббиёт университети тадқиқотчилари шундай хулосага келишди.
Фото: Matthias Schrader/Copyright 2019 The Associated Press.
Ўтган йилнинг апрель ва ноябрь ойларида Европадаги коронавирус ўчоқларидан бирига айланган Австриянинг Ишгль тоғ чанғи оромгоҳи аҳолиси тиббий кўриклардан ўтказилди. Орадан 8 ой ўтиб бу ерда истиқомат қиладиганларнинг аксариятига вирус юқмаган.
“Биз катта аниқликдаги натижаларга эришиш учун антитаналарга бир нечта тестларни ўтказдик. Биринчи тадқиқотда иштирок этган одамларнинг 90 % ида такрорий текширувлар анититаналар сақланиб қолганини кўрсатди. Шунингдек, ҳужайра иммунитетига тадқиқ қилинган респондентларнинг 70 % ида ҳужайра фаоллиги сақланиб қолган”, - дейди тадқиқотлар раҳбари Вегенер Борена.
Олимлар жамоаси олинган натижаларга асосланган ҳолда инсониятда жамоавий иммунитет шаклланиб, яна аввалги ҳаётга қайтиш учун имкон бор деган хулосага келишди. Аммо ижтимоий масофа сақлаш ҳамда аҳолининг камида 40-50 % ини коронавирусга эмлашсиз бунга эришиб бўлмайди.
Таъкидлаш жоиз, айрим мутахассислар пандемиянинг иккинчи тўлқини Ишглда Австриянинг бошқа ҳудудларига қараганда енгил кечгани ҳам тадқиқотчиларнинг фаразлари ҳақиқатга яқинлигини кўрсатади деб ҳисоблашяпти. Мамлакатда 8 ой давомида ўтказилган тадқиқотлар эса антитаналарни ўрганиш бўйича энг кўламдори деб аталган.