Жорий йилда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлимига “Йилнинг энг фаол журналисти-2023” анъанавий кўрик-танлови учун 40 га яқин ижодий ишлар келиб тушди.
21 июнь куни ҳайъат аъзолари томонидан номзодларнинг ишлари кўриб чиқилди. Унда телевидение, радио, матбуот ва интернет йўналиши бўйича 1-,2-,3-ўринлар, шунингдек, “Энг яхши ёш журналист”, “Энг яхши матбуот дизайнери”, “Йил дастурини ёритган энг яхши материал”, “Энг яхши фотомухбир”, “Энг яхши телеоператор”, “Энг яхши монтаж устаси” ҳамда “Энг яхши ахборот хизмати” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Ғолиб ва совриндорлар “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида эълон қилинади ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишади.