Қизиқарли:
Янгиликлар

ОАВ ходимлари учун пресс-тур

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан уюштирилган пресс тур Зарбдор туманидаги “Зирапча” масъулияти чекланган жамиятига бўлди. Сабаби, унинг раҳбари Комила Жураевани бугун “олма пиш, оғзимга туш” қабила кун кўрадиганлар учун намуна қилиб кўрсатса арзийди. Чунки, ушбу тадбиркор бундан бир неча йиллар аввал “Нуробод” маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қаторида бўлган. Даромад топиш мақсадида кичик иссиқхонадан фаолиятини бошлаган К.Жўраева бугун 30 дан зиёд иш ўрни яратган.

Пресс-тур иштирокчилари тадбиркорнинг ҳар бир йўналишдаги бизнес ишлари билан яқиндан танишдилар. Бугун иссиқхонада 500 дан ортиқ гуллар етиштирилмоқда. Бундан ташқари, Комила Жўраева қизиқиши ортидан чорва моллари, шунингдек, ўрдак, ғоз, курка каби паррандалардан яхши даромад топмоқда.

    

Эътиборлиси, тадбиркор фаолиятини тобора кенгайтириб бормоқда. Иш ўрни ҳам шунга яраша, бугун 35 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Комила Жўраева сингари тадбиркорларнинг самарали фаолияти ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш ва ахолини ижтимоий химояга мухтож қатламини камбағалликдан фаровонлик сари етаклашда катта куч бўлиб хизмат қилади.

ОАВ ходимлари учун пресс-тур