Қизиқарли:
Янгиликлар

ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани

Поделиться:

ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани

Жиззах вилоят маъмурий суд биносида матбуот анжумани такшил этилди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда вилоят судлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар борасида сўз борди.

 

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, Жиззах вилоят суди ва маъмурий суднинг масъуллари иштирок этишди. Унда асосий эътибор фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва одил судловни амалга ошириш борадасида бажарилган ишларга қаратилди. Хусусан, 2024 йилнинг 9 ойи давомида маъмурий судлар томонидан кўрилган ишларнинг 185 тасини ер билан боғлиқ ишлар ташкил қилиб, ушбу ишларнинг 95 таси қаноатлантирилган, 73 таси рад этилган, 3 таси иш юритишдан тугатилиб, 14 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда ушбу ишлар бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан вилоят, туман-шаҳар ҳокимликларига нисбатан 95 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиш ва тегишли чоралар белгилаш учун юборилган.

 

Жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари томонидан эса ўтган даврда 3 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган, 151 нафар фуқаро суд залида қамоқдан озод қилинган.

 

Бундан ташқари матбуот анжуманида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтаришга доир 335 та, суғурта шартномасига оид 585 та ҳамда никоҳдан ажратиш ҳақидаги 147 та ишларнинг кўпайганлиги таъкидланди. Иқтисодий ишлар бўйича судларда эса коммунал хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиқадиган низолар 1472 тага камайган.

 

Матбуот анжумани сўнгида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, юзага келган саволларга жавоблар берилди.