Матбуот ва ОАВ ходимлари куни олдидан Журналистлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими томонидан кеча ОАВ жамоалари иштирокида анъанавий “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур беллашув журналистик ижод аҳли орзиқиб кутадиган қизиқарли ва дўстона руҳдаги тадбир ҳисобланади. Жорий йилда иштирокчи жамоалар сони ва сифати ошганлиги унинг нечоғли оммалашиб бораётганини кўрсатади.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада иштирокчилар турли соҳаларга оид саволлар орқали ўз билимлари, тезкор фикрлаши ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар.
Мазкур баҳсда илк бор қатнашган вилоят Педагогик маҳорат марказининг “Иқтидор ва интеллект” электрон илмий журнали жамоаси юқори натижа қайд этиб, ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин — Жиззах шаҳар телеканали, 3-ўрин — Жиззах вилоят телевидениеси жамоасига насиб этди.

Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий
ПЛАСТИК ЖАРРОҲ ҲУЗУРИДАГИ САРГУЗАШТЛАР

“Энг улуғ, энг азиз!” кўрик-танловининг

“Бахт излаган одамлар” номли китоб
