Қизиқарли:
Янгиликлар

Медиафорумнинг учинчи кун тафсилотлари

Поделиться:

Навоий вилоятида ўтказилаётган “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги республика медиафоруми доирасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан навоийлик бир гуруҳ журналистларга Уюшмага аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Медиафорумининг учинчи куни  Ёшлар марказидаги медиа марказда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист,  "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов, “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов тадбир иштирокчилари учун маҳорат дарсларини ўтишди.

Форуми доирасида "Армоннинг бунчалар ранги кўп..." китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, республика медиафоруми иштирокчилари Нурота туманидаги "Чашма" меъморий мажмуасини зиёрат қилишди.