Қизиқарли:
Янгиликлар / Ёш журналистлар ижоди

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни"

Поделиться:


 

9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда фашизм устидан қозонилган улуғ ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу байрам муносабати билан Жиззах шахридаги Хотира хиёбонида хам тадбир ташкил этилди. Унда уруш фахрийлари, вилоят ҳокимлиги, мутасадди раҳбарлар ва вилоят аҳолиси иширок этди.

 

Тадбир Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди.

 

Шундан сўнг ҳарбийларнинг жанговар саф юришлари бўлиб ўтди.

 

Шунингек, Жиззах вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан йиғилганларга, Иккинчи жаҳон уруши ва унда мардонавор жанг қилган бобокалонларимиз ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳаётига оид саҳна кўринишлар намойиш этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Миржалол Шайзаков,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими қошидаги

“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси