Қизиқарли:
Янгиликлар

Аъзолик гувоҳномалари топширилди

Поделиться:

Жиззахда навбатдаги журналистларга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси масъул ходими Расул Нафасов иштирок этди.

Таъкидлаш керак, бугун Уюшманинг Жиззах вилоят бўлимига 50 нафарга яқин журналистлар аъзо бўлишган ва йил сайин уларнинг сафи ортиб боряпти. Яна бир эътиборли жиҳати, унда ёшларнинг ҳам фаоллиги кузатиляпти.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар журналистлар, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги роли ва ўрни борасида ҳам тўхталишди.

Шундан сўнг, Уюшмага аъзо бўлган журналистлар – Жиззах шаҳар телеканали раҳбари Бахтиёр Эшонқулов, “Жиззах” радиоканали муҳаррирлари Худойберди Каримов ва Норбодом Эсанова ҳамда Жиззах вилоят телерадиокомпанияси мухбири Алишер Зоидовга гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди.

Аъзолик гувоҳномалари топширилди