Қизиқарли:
Янгиликлар

Ёш журналистлар билан давра суҳбати ўтказилди

Поделиться:

Казан Федерал университети Жиззах филиалида “Сўз ва фикр эркинлиги – жамият тараққиёти гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда Жиззах шаҳар Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида уюштирилди.

Унда айнан журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, филиал ўқитувчилари, устоз журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб тадбирда сўзга чиққанлар оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидение, радио, матбуот ва интернетнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсири ҳақида тўхталишар экан, соҳанинг фаолият самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг моддий техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш юзасидан кейинги йилларда сезиларли ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлашди.

Давра суҳбати савол жавобларга бой тарзда ўтди. Йиғилганлар мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, Жиззах шаҳар Маънавият ва маърифат маркази томонидан устоз журналистлар Раҳматилла Юнусов, Васил Илясов, Сайёра Бўранова ва Дилмурод Абдураҳимовга 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташаккурномалар берилиб, давра суҳбатида фаол иштирок этган талабаларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ёш журналистлар билан давра суҳбати ўтказилди