Қизиқарли:
Янгиликлар

Ихтирочи аёллар билан учрашув ташкил этилди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида турли йўналишларда ўзларининг янгидан-янги лойиҳа муаллифлари, ихтирочи  аёллар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар иштирок этишди.

Жорий йилнинг 1-6 август кунлари Жиззахда “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги бўлиб ўтган эди. Ҳафталик доирасида “Ихтирочи аёллар-2022” форуми, танлов, хотин-қизлар форуми, кўргазма, ўқув семинарлари, мотивацион психологик-тренинглар ҳамда давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Ҳафталик доирасида 100 дан зиёд ихтирочи, турли янги лойиҳалар яратган иқтидорли хотин-қизлар фаол иштирок этди. Натижаларга кўра 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Ана шу ғолиблар ташкил этилган учрашувда қатнашдилар ва оммавий ахборот воситалари олдида ўз лойиҳаларини намойиш қилишди. Масалан, “Энг яхши ихтиро ва фойдали модел” номинацияси Каримова Камола “Ишлатилиб бўлинган автомобил шина резиналаридан қурилиш материллари ишлаб чиқариш”, “Энг яхши саноат намунаси, селексия ютуғи ва рационализаторлик таклифи” номинациясида Орзиқулова Гавҳархон “Ортопедик нуқсонли болалар учун махсус кийим”, “АКТни ривожлантириш бўйича энг яхши инновацион” лойиҳасида Садикова Саодат “Бошланғич синфлар учун ингилиз тили фанидан мобил илова яратиш”, “Тиббиёт соҳасидаги энг яхши инновацион лойиҳа”да Ботирова Хуршида “Пешобдаги кетон таначаларини аниқлаш учун тест индикаторларини ишлаб чиқиш” каби лойиҳаларини намойиш этишди.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди, турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими