Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда Жиззах давлат педагогика университети ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашишнинг замонавий шакллари” мавзусидаги учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда ЖДПУ масъуллари, университет талабалари иштирок этишди. Дастлаб, иштирокчиларга аноним сўровномалар тарқатилди. Шундан сўнг мамлакатимиз миқёсида соҳалар кесимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ҳужжатлар алмашинуви, маълумотномалар тақдим этишда фуқароларга яратилган давлат хизматлари шакллари, тадбиркорликка тўсиқ бўлиши мумкин бўлган хавфларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Учрашув сўнгида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари таҳлил қилинди, иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланилиб, юзага келган саволларга жавоблар берилди.