Қизиқарли:
Янгиликлар

Журналистлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди

Поделиться:

Журналистлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар иштирок этишди.

Мусобақани уюштиришда вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлик қилди.

Беллашувларда Жиззах вилоят телевидениеси, “Жиззах” радиоканали, Жиззах шаҳар телеканали, шунингдек, “Жиззах ҳақиқати”, “Жиззах овози”, “Зиё чашмаси”, “Арнасой тонги” газеталари ходимлари қатнашдилар.

Баҳслар олимпиа тизимида бўлиб ўтди.

Аёллар ўртасидаги ўйинлар Жиззах шаҳар телеканали мухбири Озода Ботирқулова ғолиб бўлди. Фарангиз Маҳмудова ҳамда Гўзал Ибрагимова фахрли ўринларни эшаллашди.

Эркаклар ўртасида эса Жиззах вилоят телевидениеси сухандони Дилшод Муҳиддиновга тенг келадигани топилмади. Ваҳоб Абдуғаниев ва Рустам Пардаев эса совринли поғоналардан жой олишди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди. Келгусида бу каби мусобақаларни тез-тез ўтказишга, қолаверса қўшни вилоятлар билан ҳамкорликда ўтказиш бўйича режа қилиб олинди.

 

 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшма Жиззах вилоят бўлими