Жиззах вилояти маданий мерос бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирокида Саъд ибн Абу Ваққос зиёратгоҳига пресс тур ташкил этилди.
Саъд ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи нафақат диний-маърифий, балки тарихий меросимизнинг муҳим масканларидан бири сифатида эътироф этилади. Пресс-тур иштирокчилари дастлаб масканнинг тарихий-маданий аҳамияти, бугунги кундаги ҳолати ҳамда зиёратчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Зиёрат давомида иштирокчилар ушбу қадамжонинг тарихи, у билан боғлиқ ривоятлар ва ҳудуднинг маънавий ҳаётидаги ўрни ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Таъкидлаш керак, Ғаллаорол туманидаги «Узунбулоқ» туризм маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ушбу манзил бугун кўплаб ташриф буюрувчилар билан гавжум. Бугунги кунгача уларнинг сони 23 минг нафарга етган. Мавсум сўнгига қадар эса 100 минг нафарга етказиш режалаштирилган.
Тадбирнинг навбатдаги қисми очиқ мулоқот шаклида ўтказилди. Унда маданий мерос объектларини асраш, уларни илмий ўрганиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, зиёрат туризмини ривожлантириш шу билан бирга, маданий мерос объектларида ва унинг муҳофаза ҳудудларида ноқонуний қурилиш ишларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, соҳада мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан таклиф ва тафсиялар билдиришди.
Бу каби пресс-турлар тарихий обидалар ва зиёратгоҳларнинг бугунги кундаги аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, уларни асраб-авайлашга бўлган эътиборни кучайтириш ҳамда журналистлар ва соҳа мутахассислари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.










Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий
Жиззах Давлат педагогика институтида

“Тил – шунча шарафи билан нутқнинг
Келажаги “порлоқ” авлод

Хизмат итлари питомнигига пресс-тур
