Қизиқарли:
Кодекс лойиҳасининг муҳокамаси
«Ўзбекистон журналистларининг касбий этикаси кодекси» лойиҳаси ишлаб чиқилиб, айни кунларда унинг жамоатчилик муҳокамалари ва тақдимотлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Жиззах шахрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон журналистларининг касбий этикаси кодекси» лойиҳаси тақдимоти ва жамоатчилик муҳокамасида ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Тадбирда кодекс лойиҳасининг асосий мақсади журналистика соҳасида касбий масъулиятни кучайтириш, ахборотнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ҳамда қадр-қимматини ҳимоя қилиш, таҳририятлар мустақиллигини мустаҳкамлашдан иборат эканлиги тушунтириб ўтилди. Учрашув давомида кодекс лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган асосий тамойиллар, журналистнинг касбий масъулияти, шунингдек, касбий этика меъёрларига риоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, кодекс лойиҳасида белгиланган асосий тамойиллар, ахборот тарқатишда холисликка риоя этиш, инсон шахсий ҳаёти дахлсизлигини ҳурмат қилиш каби муҳим масалалар хусусида мулоҳазалар билдирилди.
Хусусан, кодекс лойиҳасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида мустақил Этика комиссиясини ташкил этиш, мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда таҳририятлар фаолиятида масъулият ва очиқликни таъминлашга доир нормаларнинг назарда тутилганлиги ҳам муҳим эканлиги қайд этилди.Ушбу ҳужжат мамлакатимиз журналистларининг профессионал фаолиятида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

ЭШИГИ ОЧИҚ ХОНАДОН
6-11-2024, 08:24

Дунёга айтар сўзим
3-05-2021, 16:50

Оммавий ахборот воситалари вакиллари
22-12-2021, 08:46
“Сирли муаллим”ни ўқиб...
26-05-2021, 21:07

Институтда “Матбуот – ёшлар нигоҳида”
26-04-2022, 14:57