Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда уюшма аъзолари, журналистлар иштирок этишди.
Бугун бутун дунёда аҳоли сонининг ўсиши, фан ва техника тараққиёти, инсон эҳтиёжларининг ортиши оқибатида ер юзида қатор экологик муаммолар юзага келган. Мамлакатимиз ҳам бундан мустасно эмас. Тадбирда сўзга чиққанлар шулар хусусида тўхталишар эканлар, Фармоннинг мазмун-моҳияти, аҳамиятига урғу беришди. Хусусан, ҳужжат билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим устувор ёндашувлари белгиланди.
Табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини келгуси авлод учун муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва сақлаш, биохилма-хилликни асраш, "яшил иқтисодиёт" тамойилларини кенг жорий этишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш шулар жумласидан.
Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш учун 2025 йил 1 апрелдан чиқиндиларни утилизация қилиш, шунингдек, шамол ва қуёш манбалари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун "яшил тарифлар"ни жорий этилаётганлиги катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Дўстликда "Китобхонлик ҳафталиги"

Бойчечак

Жиззах шаҳридаги 6-сон мактабда ижодий

Медиафорумнинг илк куни ортда қолди
