Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззах шаҳридаги 6-сон мактабда ижодий учрашув

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 6-сон умумтаълим мактабида ижодий учрашув ўтказилди.

          Ижодий учрашувда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан, Жиззах вилоят телевидениеси ва “Жиззах” радиоканали сухандонлари иштирок этишди. Унинг аввалида таклиф этилган ижодкорлар ёшлик йиллари ўзлари танлаган соҳага қандай кириб келганликлари, касб машаққати борасида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, бугунги кунда телевидение, радио, матбуот ва интернетнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли ҳақида сўз борди. Ўқувчиларнинг бу борадаги фикрлари ҳам тингланди. Жиззах шаҳридаги ушбу 6-сон мактабнинг ёш ижодкорлар тўгарагида истеъдодли ўқувчилар кўп эканлиги, уларнинг турли чиқишларида, мусиқий асбобларда қўшиқлар айтишида, ўзлари ёзган шеърларини ўқиб беришларида ҳам намоён бўлди.

          Ўз навбатдаги тадбирга таклиф этилган оммавий ахборот воситалари ходимлари шартли равишда телевидение ва радиода эфирга чиқиш бўйича маҳоратларини кўрсатдилар. Эфирга чиқишнинг ўзига хос томонлари, айниқса, тўғридан-тўғри эфирнинг маъсулияти ва кутилганмаган ҳолаталари ҳақида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда сўзлаб беришди.

          Ижодий учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтди.