Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясига саёҳат ташкил этилди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан Жиззах вилоят телевидениесига теле-радио соҳасига қизиқувчи ёшлар учун саёҳат уюштирилди.

Тадбир давомида ёшларга “Жиззах” радиоканалининг бош муҳаррири Сайёра Бўронова теле ва радио ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, кўрсатув ва эшиттиришларнинг тайёрланиш жараёнлари, ўзига хос жиҳатлари, машаққатли томонлари, мухбирлар, монтажчилар, операторлар, техниклар ва муҳаррирларнинг бу жараёндаги вазифалари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари теле ва радио эфирга узатиш, кўрсатув ва эшиттириш, информацион дастурлари монтаж хоналари, бундан ташқари, телестудиясида бўлишиб, телевидениенинг техник имкониятлари, ижодий муҳит билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.   

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясига саёҳат ташкил этилди