Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззахда “Китобсевар миллат” шиори остида тадбир

Поделиться:

Жиззахда “Китобсевар миллат” шиори остида тадбир

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан унинг Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, шоир ва ёзувчилар, вилоят, туман-шаҳар ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари, Президент ва ихтисослаштирилган мактабларининг кубутхона ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар китобхонлик маданиятини ошириш борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг, жами 580 дона турли китоблар ахборот-кутубхона марказлари, Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга совға тарзида берилди.