Қизиқарли:
Танловлар

Жиззахда “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусидаги кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди

Поделиться:

Жиззахда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши томонидан 9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусидаги кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Танлов Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда бир қатор йўналишлар, жумладан, “Энг яхши босма нашр мақоласи”, “Энг яхши телекўрсатув ва радиоэшиттириш”, “Энг яхши интернет мақоласи”, “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши баннер ёки тасвирий санъат асари” каби номинациялар бўйича иштирокчиларнинг материаллари ҳакамлар томонидан кўриб чиқилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросими Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида ўтказилди. Унда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши масъуллари, оммавий ахборот воситилари ходимлари, блогерлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирда дастлаб сўзга чиққанлар юртимизда коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, номинация бўйича энг яхши деб топилган иштирокчиларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Танлов якунларига кўра, Гавҳар Сайдуллева (“Жиззах овози” газетаси), Сайёра Бўронова (Жиззах вилоят телерадиокомпанияси), Ойбек Алижонов (блогер), Анвар Аралов (Зарбдор туманидаги 21-сон мактаб директори), Умид Мирзаев (Жиззах вилоят телерадиокомпанияси монтажчиси), Сарвиноз Ҳайдарова (Жиззах шаҳридаги 27-сон мактаб ўқувчиси), Васил Илясов (“Жиззах ҳақиқати” газетаси), Акмал Биноқулов (Жиззах вилоят ҳокимлиги), Шаҳзода Норқулова (“Жиззах” радиоканали) ғолиблар қаторидан ўрин олишди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими мутахассиси                                               Д.Эргашев