Қизиқарли:
Янгиликлар

Шароф Рашидов уй-музейига саёҳат

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан давлат арбоби Шароф Рашидовнинг илмий-маърифий, ёдгорлик уй-музейига саёҳат уюштирилди. Унда Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг бир қатор журналистлари, ижодкорлари иштирок этишди.

Шароф Рашидов тумани, Жиззахлик маҳалласида жойлашган ушбу уй Шароф Рашидовнинг ота-онаси Рашид ота ва Қўйсиной она Халиловларга тегишли бўлган.

Давлат арбоби Шароф Рашидов шоир ва ёзувчи бўлиш билан бирга журналист ҳам эди. Меҳнат фаолиятини айнан журналистика соҳасидан, аниқроғи, Самарқанд вилоятининг ҳозирги “Зарафшон” газетасида бошлаган. Музейда бу ҳақда алоҳида бўлим ва экспонатлар жой олган.

Шароф Рашидовнинг илмий-маърифий, ёдгорлик уй-музейи 5 та залдан иборат. Бу ерда унинг ҳужжатлари, шахсий нарсалари, хорижий давлатлар раҳбарларининг эсдалик совғалари, шунингдек, пойтахтдаги уйидан келтирилган буюмлар, китоблар ўрин олган.