Қизиқарли:
Янгиликлар / Жамият

Жиззахда жорий йилда 8 нафар шахсга нисбатан пора олиш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилган

Поделиться:

Бу ҳақдаги маълумот Жиззах вилоят суди томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.



Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Ахборот ва омммавий коммуникациялар бўлими ҳамкорлигидаги уюштирилган тадбирда журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.


Матбуот анжумани Жиззах вилоят судларининг жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси томонидан тасдиқланган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишланган тадбирлар режаси ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупциявий хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий аксилкоррупциявий тизимларни жорий этиш бўйича амалга ошрилган ишлар билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилишга қаратилди.


Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида 1285 нафар шахсга нисбатан 971 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан 1061 нафарига нисбатан 774 та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган. 212 нафар шахсга нисбатан эса 193 та жиноят иши тугатилган, яна 2 нафар фуқарога нисбатан 2 жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.

 

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими мутахассиси,

Д.Эргашев