Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззахда 27 июнь – «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

Поделиться:

Жиззахда 27 июнь – «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

 

Тадбир Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан Жиззах шаҳридаги «Висол» тантаналар масканида ўтказилди.

 

Унда вилоятдаги барча оммавий ахборот воситалари – телевидение, радио, матбуот ва интернет журналистикада меҳнат қилиб келаётган ижодий ва техник ходимлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар иштирок этишди.

 

Дастлаб, Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Мустафоев Улуғбек Мавлоновичнинг оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. 

 

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.

 

Тадбир давомида бу йил ўзларинг қутлуғ ёшларини нишонлаётган 13 нафар соҳа фахрийлари ҳамда Республика оммавий ахборот воситаларининг вилоят бўйича мухбирлари ҳам эътибордан четда қолмади.

 

Маълумки, ҳар йили «Йилнинг энг фаол журналисти» кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланган. Бу йил ҳам ушбу танловда ижодкорлар ўзларининг 50 га яқин ижодий ишлари билан иштирок этишди. Тадбир давомида телевидение, радио, матбуот ва интернет йўналишларидаги ғолиблар, бундан ташқари, турли номинация бўйича энг яхши деб топилганларга ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 

Тадбир ўйин-кулги билан давом этиб, барчага ўзгача завқ бахш этди.

Жиззахда 27 июнь – «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди