Қизиқарли:
Янгиликлар / Жамият / Маданият / Фото

“Талаба қизлар фестивали” ўтказилди

Поделиться:


БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябр  — “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган. Мазкур сана муносабати билан Жиззах давлат педагогика институтида тадбир ташкил этилди.



Бу сана ҳар йили жаҳон бўйлаб турли давлатларда қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда. Бу муаммоларга мажбурий никоҳ, уларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишларини таъминлаш каби ҳолатлар киради.


БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу кунни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдек, бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилади.

Жиззах давлат педагогика институти,    вилоят махалла ва оилани қўллаб –қувватлаш бошқармаси билан хамкорликда ўтказилган “Талаба қизлар фестивали” да сўзга чикканлар хам  жамиятда қизларнинг ўрни ва аҳамияти, уларнинг таълим-тарбияси мухим эканлиги хақида гапирдилар.



Айтиш керак, ушбу таълим даргохида таҳсил олаётган 16 мингдан зиёд талаба ёшларнинг 60 фоизини қизлар ташкил этади. Улар орасида ноёб ихтиро соҳибалари,  ижодкор, ҳунарманд, илм-фанда юксак муваффақиятга эришган, санъат, спорт соҳасида  юксак марраларни эгаллаган қизлар кўпчилик.  Тадбир давомида уларнинг эришган мувафаққиятлари яна бир бора эътироф этилди.



“Талаба қизлар фестивали”да Институтнинг ёш иктидор эгалари томонидан   ижро этилган куй қўшиқлар, тароналар байрамга узгача кўтаринкилик бағишлади.