Қизиқарли:
Янгиликлар

Ёшлар учун маҳорат дарси

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этилди. Тадбирда Жиззах шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабида журналистикага қизиқиши юқори бўлган ўқувчилар иштирок этишди.

 

Маҳорат дарсини “Ўзбекистон” телеканалининг Жиззах вилоятидаги мухбири, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси “Диёр янгиликлари” информацион дастури муҳаррири Дилмурод Абдураҳимов олиб борди.

 

Ёшларни, хусусан айнан журналистика қизиқиши юқори бўлганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда зарур билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда бу каби маҳорат дарсларини тез-тез ўтказиш ўзининг самарасини беради, - дейди Д.Абдураҳимов

 

Маҳорат дарсида асосан “хабар” жанри борасида сўз борди. Таъкидланганидек, айнан “хабар” барча оммавий ахборот воситалари – телевидение, радио, матбуот ва интернетда асосий ўрин тўтади.

 

Ўқув-машғулотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Ёшлар учун маҳорат дарси