Қизиқарли:
Янгиликлар

Телерадиокомпанияга саёҳат уюштирилди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан Жиззах вилоят телерадиокомпаниясига саёҳат уюштирилди.

Саёҳатга журналистика соҳасига қизиқувчи ўқувчи-ёшлар таклиф этилдилар. Ўқувчилар дастлаб, телевидениенинг эфирга узатиш, кўрсатув ва информацион дастурлари монтаж хоналари, телестудиясида бўлишди. Телерадиокомпания бош режиссёри – Бахтиёр Ниёзов ва мухбир – Баҳодир Назаров бу ердаги иш жараёнлари, кўрсатув ва лавҳаларнинг тайёрланиши, эфирга узатиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, 105.5 ҳамда 106.2 тўлқинларидаги “Жиззах” радиоканали фаолияти ҳам ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Ўқувчи-ёшлар радиобошловчи – Шаҳзода Норқулова ва овоз оператори – Нилуфар Муродова билан суҳбатда бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Журналистикага қизиқувчи ўқувчилар келгусида телерадиокомпанияга яна келиш истагини билдирдилар.