Қизиқарли:
Ёш журналистлар ижоди

Ёш журналистлар учун семинар ташкил этилди

Поделиться:

Ёш журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда зарур билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан ёш журналистлар учун семинар ташкил этилди.

Унда телевидение, радио, матбуот ва интернет нашрларида ижод қилаётганлардан ташқари, соҳага қизиқиши юқори бўлган ёшлар ҳам иштирок этишди. Семинарда журналистиканинг долзарб масалаларидан бири – оммавий ахборот воситаларида журналист суриштируви жанрининг қўлланиши ёритилди. Унда “Ўзбекистон” телеканалининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Дилммурод Абдураҳимов тренерлик қилди. Нотиқ ўзининг узоқ йиллик тажрибаси асосида, реал воқеалар мисолида, видеолавҳалар билан мавзуни тушунтирди.

Ўқув-машғулотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўзаро фикр алмашдилар. Бу каби семинарларни кўпроқ ташкил этишга келишиб олинди.

         

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси вилоят бўлими                                                  Дилшод ЭРГАШЕВ