Мухтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшлар онгида маданият ва санъат, қолаверса, театрга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида 17 апрелдан Жиззах вилояти мусиқали драма театри жамоаси Сурхондарё воҳаси бўйлаб ижодий сафарини бошлади.
Илк намойиш Қумқўрғон туманида бўлиб ўтди. Театр жамоаси Сардор Ҳамроев қаламига мансуб, бош режиссёр Шоҳрух Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган "Баҳодир" спектаклини тақдим этди. Қумқўрғонлик томошабинлар спектаклни олқишлар билан кутиб олди. Шунингдек, Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими театр жамоасини ташаккурнома билан тақдирлади.
Миржалол Шайзаков,
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилояти бўлими "Ёш журналистлар мактаби"
тингловчиси, театр актёри.