Қизиқарли:
Янгиликлар / Жамият

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муҳокама этилди

Поделиться:

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида ташкил тилган “Очиқ мулоқот”да куз-қиш мавсумига тайёргарлик муҳокама этилди



Куз фасли келиб, кунлар секин-аста совий бошлагач, кўпчиликни куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан олиб борилган ишлар қизиқтириши табиий. Ана шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида тўғридан-тўғри “Очиқ мулоқот” ташкил этилди.


Унда тегишли ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг раҳбарлари, масъуол ходимлари, шунингдек, ОАВлари ходимлари, блогерлар иштирок этишди.



“Очиқ мулоқот”да Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича қилинган ишлар муҳокама этилди. Бу борада жойларда мувофиқлаштириш бўйича комиссияси фаолияти йўлга қўйилганлиги таъкидланди.



“Очиқ мулоқот” давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва телетомошабинларнинг телефон орқали берилган муаммоли саволларига масъуллар томонидан жавоб берилди. Камчиликлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.