Шароф Рашидов тумани 17-сон умумтаълим мактабида ижодий тадбир бўлиб ўтди. Мактабдаги “Ёш журналистлар” тўгараги аъзолари билан ўтказилган тадбир Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида уюштирилди.
Унда “Ўзбекистон” телеканалининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Дилмурод Абдураҳимов ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими мутахассиси Дилшод Эргашев иштирок этди.
Маърузачилар журналистика соҳасининг ўзига хос томонлари, жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, машақатлари ва ютуқлари, Жиззах вилоятидаги ОАВлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида, мактабдаги рақс тўгараги вакиллари ўзларининг чиқишлари билан қатнашдилар. Шунингдек, ижодга қизиқувчиларнинг шеърлари тингланди. Энг фаол иштирокчилар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи томонидан тақдим этилган китоблар билан тақдирланишди.
Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий
уюшмаси вилоят бўлими Дилшод ЭРГАШЕВ