Товбой Хўжамбердиев Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси. У 2000-2015 йиллар давомида “Жиззах ҳақиқати” газетасида мафкура бўлими муҳаррири вазифасида ишлади. 3 марта республика ижодий танловларида ғолиб бўлди. Қатор китоблари нашрдан чиқди. Айни кунда кексалик гаштини сураётган Т.Хўжамбердиевнинг пенсиядаги 10 йиллик умри бекор кетмади. “Сангзорга ёндош дарёлар”, “Довюрак” асарлари китобхонлар қўлига етиб борди. Унинг “Беш достон” номли туркий халқлар тарихига бағишланган достони нашр этилиш арафасида.
Ҳамкасблар, шогирдлар қутловидан, қадрдон даргоҳга ташрифдан руҳланган устоз ёшларга мурожаат қилди: “Барг ҳам гуллар орасида хушбўйланади. Ҳаммамиз учун бу даргоҳ гулзордир. Ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ва битикларингиз ўзингиз эмас, жамоанинг ҳам юзидир. Изланишдан, ижоддан тўхтаманг”.
Таҳририятда “Нуронийлар кенгаши” фаолият кўрсатади. Кенгаш раиси Абдулла Аҳмад ташаббуси билан фахрийлар ҳолидан хабар олиш, ёшларга ижод сирларини ўргатиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилади. Устозларнинг ташрифи ёшариб бораётган таҳририят аъзолари учун ўзига хос маҳорат ўқуви бўлди. Табриклар давомида хотиралар уйғонди, 50 ёшлик газетанинг тарих йўлларига назар ташланди. Бундай учрашувлар авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаб, тажриба ва замонавий билимларни уйғунлаштиришга хизмат қилади.
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Францияда аввал коронавирусга

Президент қарори мазмун-моҳияти

“Сирли муаллим”ни ўқиб...

Сирдарё вилояти телерадиоканалига саёҳат
