Қизиқарли:
Дунё

Марселда ҳаво сифати яхшиланди

Поделиться:

Франциянинг Марсель шаҳрида ҳаво сифати сезилари яхшилангани аниқланди. Мутахассислар буни саёҳат кемалари қатнови тўхтагани билан изоҳлашмоқда.


Фото: France Télévisions

Саёҳат кемалари пандемия сабабли бандаргоҳларда турибди. Аммо бу ҳолат яқин атрофда истиқомат қиладиган аҳоли учун ачинарли эмас. Маҳаллий аҳоли вакилларининг таъкидлашича, турли мусиқалар, овоз кучайтирувчи карнай орқали уч тилда эълон қилинадиган эълонлар кўпчиликни безовта қиларди. Ҳозир эса тинч ва кўпчилик бундан мамнун.


Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, денгиз ташувлари саноати атроф-муҳитни ифлослайдиган асосий манбалардан бири ҳисобланади. Марсель мэрияси вакиллари саёҳат кемалари бандаргоҳидаги турғунлик шаҳар экологиясига ижобий таъсир қилди деган фикрда.


“Шуни яхши англаш лозимки, денгиз ташувлари, саёҳатлар, паромлар Марсель ҳавоси ифлосланишида 40 % улушга эга. Яна шунча улуш таранспортлар ҳаракатиники. Бу жиддий таъсир. Санитария инқирози Марсель ҳавоси ифлосланишини сезиларли пасайтирди”, - дейди мэрияда яшил лойиҳалар бошқарувчиси, “Европа Экология Яшиллар” партияси депутати Себастьен Барль.


Бироқ сайёҳлар йўқлиги маҳаллий тадбиркорларга зарар келтирмоқда. Айрим дўконлар эгалари бизнесининг 90 % лик савдо айланмасидан маҳрум бўлган.