Қизиқарли:
Янгиликлар

Ёш журналистлар учун семинар ташкил этилди

Поделиться:

Ёш журналистлар учун семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан ёш журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда зарур билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида навбатдаги семинар ташкил этилди.

Унда телевидение, радио, матбуот ва интернет нашрларида ижод қилаётганлар, шунингдек, ахборот хизматларида фаолият кўрсатаётган, соҳага қизиқиши юқори бўлган, турли таълим даргоҳларида таълим олаётган ёшлар ҳам иштирок этишди.

Семинар “Хабар тайёрлаш: тезкорлик, аниқлик, холислик” мавзусида бўлди. Аввало, турли мавзуларда, ҳар хил телеканаллар томонидан тайёрланган одатий ва ўзига хос лавҳалар, хабарлар намойиш этилди.

Жиззах вилоят телерадиокомпанияси Телевидение бош муҳаррири Ўткир Холбеков тренерлик қилган тадбирда хабар тайёрлашда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги, томошабин, ўқувчи ва тингловчиларни қандай жалб қилиш мумкинлиги борасида сўз борди.

Ўқув-машғулотда иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар.

         

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими                                             Дилшод ЭРГАШЕВ