Қизиқарли:
Янгиликлар / Ёш журналистлар ижоди

Жиззахда Волонтёрлар мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Поделиться:


Жиззахда Волонтёрлар мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Хабарингиз бор, 5 июндан 7 июнгача «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида Жиззах ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Биринчи кун аввалида Жиззах ёшлар инновацион марказида волонтёрлар мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўз хоҳиши билан волонтёр бўлиш истагини билдирган ва ижтимоий тармоқлар орқали рўйхатдан ўтган 60 га яқин волонтёрлар иштирок этишди.

 

 

Қувонарли томони, Ўзбекистон Волонтёрлар Ассотсацияси раҳбари Ширин Абидованинг ташриф буюрганлиги бўлди. Тажрибали ментор Ширин Абидова томонидан қизиқарли ўйинлар ва мастер класслар ташкил этилди. «Волонтёрлар мактаби ўқувчилари 3 ой давомида малакали менторлар томонидан дарс машғулотлари олиб борилади. Шу билан бирга турли лойиҳаларни ташкил этиш ҳамда уларда иштирок этиш ҳуқуқи ҳам берилади. 3 ойдавомида ўқитилгандан сўнг волонтёрларга махсус ID карталар берилади. Ушбу  ID картада волонтёрнинг шахсий маълумотлари, Фаолияти ҳақида ёзилган бўлади. Бу ID карталар жаҳон тажрибасида волонтёрларнинг ишга кириш жараёнида асқотади. Бу тажриба Ўзбекистонда ҳам тез орада амал қилади» - дейди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги мутахассиси Элёр Норпўлатов.

 

 

3 кун давом этадиган Жиззах ёшлар фестивалида барча волонтёрлар қамраб олинади ва турли лойиҳаларда иштирок этишади. Ўйлаймизки бу каби волонтёрлар мактабларининг ташкил этилиши кўнгилли ёшларнинг кўпайишига ҳам сабаб бўлади.

 

Диёржон Оқбўтаев,

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилояти бўлими қошидаги

«Ёш журналистлар» мактаби тингловчиси,

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги волонтёри