Ўзбекстон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан Шароф Рашидов туманидаги 16-сон умумтаълим мактабида ижодий учрашув ташкил этилди.
Ижодий учрашувга “Ўзбекистон” телеканалининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Дилмурод Абдураҳимов, “Жиззах” радиоканали катта муҳаррири, шоира Латофат Муродова, тажрибали телерадиосухандонлар Турсуной Зокирова ҳамда Шерали Ибрагимовлар таклиф этилди.
Тадбирда дастлаб, нотиқлар журналистика соҳаси ҳақида тўхталиб ўтишди. Хусусан, қандай қилиб оммавий ахборот воситалари – телевидение, радио, матбуот ва интернетда фаолият олиб бориш мумкинлиги, таҳлилий-танқидий мазмундаги материалларнинг тайёрланиши, бу касбнинг ўзига хослиги ҳақида сўз борди.
Тадбир давомида ўқувчилар ёд олган ва ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқишди, шеърият бўйича баҳс-мунозаралар бўлди. Учрашув йиғилганларда катта таассурот қолдирди.