Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ журналистлар Сирдарё вилояти телерадиоканалига саёҳат уюштиришди. Унда асосан Жиззах вилояти телерадиоканалининг техник ва ижодий ходимлари иштирок этишди.
Маълумот учун, Сирдарё вилояти телерадиоканали яқиндагина янги бинога кўчиб ўтишди. Бу ерда журналистлар, ижодкорлар ва техниклар учун барча қулайликлар яратилган.
- Мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш борасида сезиларли ишлар олиб борилмоқда, - дейди Жиззах вилояти телерадиоканали муҳаррири Жамол Нуриллаев. - Мисол, учун ўтган йили бизнинг ижодий ва техник жамоамиз тўлиқ янги, замонавий, барча талабларга жавоб берадиган техника ва технологияларга ўтгандик. Сирдарё вилояти телерадиоканали эса янги бинода фаолиятларини давом эттиришмоқда. Албатта бундай ўзгаришлар ҳаммамизни хурсанд қилиши билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклайди.
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Вафодор дўст

Францияда аввал коронавирусга

ЁШЛАР - ОИЛАВИЙ ҲАЁТ БЎСАҒАСИДА

“Талаба қизлар фестивали” ўтказилди
