Қизиқарли:
Танловлар

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах вилоят ҳокимлиги “Йилнинг энг фаол журналисти-2022” кўрик-танловини эълон қилади.

Танловга жорий йилнинг январь ойидан бошлаб тайёрланган ижодий ишлар қабул қилинади.

“Йилнинг энг фаол журналисти-2022” танлови қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

 

телевидение;

радио;

матбуот;

интернет журналистикаси;

 

Шунигдек,

 

“Йилнинг энг яхши ёш журналисти”;

“Йилнинг энг яхши матбуот дизайнери”;

“Йил дастурини ёритган энг яхши материал”;

“Энг яхши фотомухбир”;

“Энг яхши телеоператор”;

“Энг яхши монтаж устаси”;

“Энг яхши режиссёрлик иши” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланади.

 

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Муаллиф обьективкаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

Муаллифнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари.

 

Ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлимига жорий йилнинг 10-декабрь санасига қадар топширилиши сўралади.

Манзил: Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 30-уй.

Телефон: 93-003-21-89