Пластик жарроҳлик тарихи аслида I-Жаҳон урушига бориб тақалади. Жангда кескин жароҳат олган, юзидан ЯРАЛАНГАН асл қиёфасидан асар қолмаган аскарларнинг жамиятга яна қайтиши учун пластик жарроҳлик соҳасига эҳтиёж туғилган.
МУАММО:
Бугун эса бу соҳа ривожлангани сари унинг «ЯРАЛАНМАГАН» мижозлари тобора ортиб бормоқда.
Корея, Хитой ва Япония каби давлатларда қизларнинг бўйи етгани учун «Пластик жарроҳ ҳузурига йўлланма» бериш энг катта совға ҳисобланар экан. Ачинарлиси, бу жараён барчада бирдек қониқарли кечмайди. Бошқа давлатга пластик операция учун йўл олган аёлларнинг кўпчилиги юзи ва пасспортдаги кескин фарқ туфайли ўз давлатига қайтиб кира олишмайди.
Машхурлар орасида профессионал шифокорлар томонидан бир неча марта муваффақиятли пластик операстиялар амалга оширилганидан кейин ҳам, ўз кўринишидан қониқмай, такрор ва такрор тиғ тагига ётадиганлари жуда кўп учрайди. Уларнинг операциядан олдинги кўриниши билан ҳозиргисини солиштириш жуда қийин. Ҳозир уларнинг кўринишини шунчаки ёқимсиз дейишнинг ўзи этмайди, улар даҳшатли кўринишга келиб қолишган.
Николь Кидман
Жаклин Сталлоне
Пристилла Пресли
Жозелин Вилденштейн
Донателла Версачи
Ушбу жараён бизнинг ўзбек қизларини ҳам шунчалик ўз домига тортади, деб ким ўйлапти. «Блоггерлик» номи остида бир кун пластик жарроҳ, бир кун косметолог яна бир кун гўзаллик салонида эртани кечга улайдиган, ҳар тусга, ҳар либосга бурканиб бошқаларни ҳам ўзига эргаштирадиган «ойимчалар»ни ўзбек эканлигини билиб кўнглинг ғаш тортади, миллат номини қизғонади киши.
Мавзу доирасида изланишларим нарижасида, пластик жарроҳликдан нафақат омадсиз чиққан, ҳатто омон чиқмаган беморлар ҳам кўп бўлганини билдим. Энди улардан кимдир гўзалликни даво қила оладими?
ЕЧИМ:
Аллоҳ Таоло яратган хеч бир бандасини хунук дейиш мумкин эмас. Яратганнинг берган табиий чиройи ҳар қандай ясама ва силикондан иборат танадан афзалдир. Ўзбек миллати аёллари нафақат чиройда тенгсиз, балки ақлу заковатда ҳам дунёни титратадилар. Ношукурлик қилиб, берилган 99 неъматни унутиб биргина неъмат кетидан қувманг!
Бас, (эй, Муҳаммад,) юзингиз (ўзингиз)ни тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!). АЛЛОҲНИНГ ЯРАТИШИГА ЎЗГАТИРИШ ЙЎҚ.
۞ Қуръони Карим Рум сураси 30-оят۞
Аллоҳ Таоло яратган ҳилқатни, ҳаттоки ўз танаси бўлса ҳам хеч кимнинг ўзгартиришга ҳаққи йўқ.
(118) Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: "Албатта, бандаларингдан белгиланган улушимни олурман (119) уларни адаштираман, уларни ҳою ҳавасга чўктираман. Буюрсам улар ҳайвонлар қулоғини кесадилар, буюрсам АЛЛОҲ ЯРАТГАН НАРСАЛАРНИ ЎЗГАРТИРАДИЛАР. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, демак, у аниқ зиён кўрибди
۞Қуръони Карим Нисо сураси۞
Гўзалликни қиёфангиздам эмас қалбингиздан изланг! Зеро юздаги гўзаллик қарийди, қалб гўзаллиги эса хеч қачон қаримайди, сўнмайди. Агар сиз ўзингизни борингизча қабул қилсангиз атрофингиздагилар ҳам сизни борингизча ардоқлайди, севади...
Она ўз фарзандини таний олмайдиган даражада ўзгаришга ўч аёл-қизлар эса афсус, вақти келиб бу танамиз ҳам биздан бир омонат сингари тортиб олинишини ўйламайдиларми?!...
Ҳафиза МУХТОРОВА,
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилояти бўлими қошидаги “Ёш журналистлар мактаби” тингловчиси.