Қизиқарли:
Янгиликлар / Жамият / Маданият

Тил ва адабиёт - миллатнинг фахри ва ғурури

Поделиться:


Тил ва адабиётда миллат ўтмиши, асрий қадриятлари, маданияти акс этади. Бой адабий меросимизни келгуси авлодларга маънавий бойлик сифатида бекаму кўст етказиш учун ёшлар қалбида тил ва адабиётга бўлган ҳурмат ва эътиборни шакллатириш зарур. Ана шу мақсадда Жиззах шаҳридаги 6 ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ноанънавий дарс соати ташкил этилди.

 

Мактабда ўзига хос маънавий-маърифий ташаббус ташкил бўлди. Юқори синф ўқувчилари учун адабиёт дарсини ноанъанавий шаклда Жиззах давлат педагогика институти филолог-олимлари ўтишди.

 


Мулоқотлар аввалида ўзбек тилининг шаклланиш тарихи, тилни сақлаб қолиш ва тараққий топишида улкан ҳисса қўшган аждодлар номи эътироф этилди. Ёшларнинг адабиётга қизиқишини янада ошириш, уларни китоб ўқишга даъват этиш ва бу орқали маънавий камолотга эришиш борасида тавсиялар берилди.


 

Самимий руҳда ўтган савол-жавоблар давомида ўқувчиларнинг ўзбек тилига бўлган муносабати борлиги аён бўлди. Қизиқарли бошқотирмалар эса ёшлар тафаккурини синовдан ўтказди.

 


Учрашув сўнггида ўзбек адабий тилига муносабат, тил меъёрларини асраш борасида ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга филолог-олимлар томонидан батафсил жавоб берилди. Бу каби ноанъанавий дарсларнинг ташкил этилиши борасида эса олимларнинг ўз олдига қўйган аниқ мақсадлари борлиги қувонарли.