Қизиқарли:
Янгиликлар

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг бажарилиши" мавзусида пресс-тур ташкил этилди

Поделиться:

Жиззах вилояти Экология бошқармаси,  Жиззах вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Саноат корхоналари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг бажарилиши" мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур аввалида оммавий ахборот воситалари вакиллари Жиззах вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган штаб фаолияти билан таништирилди. Шунингдек, "Яшил макон" платформаси ҳамда вилоятда "Долзарб 40 кунлик" давомида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Жиззах шаҳридаги  "Бунёдкор" МФЙ ҳудудида жойлашган "Жиззах Кентекс" корхонаси бўлиб, саноат корхонасида барпо этилган "яшил ҳудуд" билан танишдилар.

Корхона томонидан жорий йилнинг куз мавсумида 1,2 гектар майдонга 1726 туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. Манзарали  кенг япроқли  дарахт кўчатларни асосан "А" саноат ҳудудидаги автомобиль йўли ёқасига экилган бўлиб,  кўчатларни ерга қадаш билан биргаликда, корхона томонидан уларнинг парваришига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўчатларнинг барчаси суғориш тизими билан таъминланган.

Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "А" саноат ҳудудидаги корхоналар томонидан ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Натижада атроф-муҳит яшил майдонларга айланди.

"Долзарб 40 кунлик"нинг  кузги мавсумида ҳам ҳудудда кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Саноат корхоналари томонидан 8.3 гектар майдонда 5000 мингга яқин дарахт кўчатлари экилиб, "яшил ҳудуд"лар кенгайтирилди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг бажарилиши" мавзусида пресс-тур ташкил этилди