Навоий вилоятида “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусида ўтказилаётган республика медиафоруми иштирокчилари турли тадбирлар, маҳорат дарсларидан, саёҳатдан ташқари, “Навоий кон-металлургия комбинати”га қарашли “Металлург” профилакторий-санаторийсида соғломлаштириш муолажаларини ҳам олишмоқда.
Кун тартибига кўра, ҳар куни 08-00 дан 11-30 га қадар ҳар ким ўз соғлиғидан келиб чиқиб турли муолажалар олишяпти.
Медиафорумнинг иккинчи куни тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бугунги кунда ОАВ олдида турган вазифалар ҳақида маъруза қилишди.
Куннинг иккинчи ярмида эса пресс-тур ташкил этилди. Унда Медиафорумининг иштирокчилари "НКМК" АЖ Навоий машинасозлик заводидаги Навоий давлат кончилик институтининг кон-металлургия саноатига ихтисослашган технопарки ва цехларида бўлиб, корхонада иш жараёнлари ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишишди.
Медиафорум давом этмоқда.