Қизиқарли:
Янгиликлар

“Қақнус” ижодкорлар клубида маънавий-маърифий учрашув

Поделиться:

“Қақнус” ижодкорлар клубида маънавий-маърифий учрашув

Ўзбекистон Журналистлар ҳамда ёзувчилар уюшмаларининг вилоят бўлимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган Ғаллаорол туманидаги “Қақнус” ижодкорлар клубида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий учрашув аввалида ижодкорлар клуби аъзолари учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раиси, шоира Меҳрибон Абдураҳмонова томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтди. Унда ёшларнинг янги ижод намуналари тингланди. Йўл қўйилаётган камчиликлар борасида тушунчалар берилиб, ютуқлари эътироф этилди. Масалан, 15 ёшли Нигина Нўмонованинг шеърий чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Шу кунги тадбир “Қақнус” ижодкорлар клуби фаолият олиб борадиган “Баркамол авлод” болалар марказининг фаоллар залида давом этди. Унда сўз Ўзбекистон Журналистлар ҳамда ёзувчилар уюшмалари аъзолари, ёш шоирлар, адабиётга қизиқиши юқори бўлган ўғил-қизлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар “Қақнус” тўгаригининг 10 йилдан буён самарали фаолият олиб бораётганлиги, 20 нафар ёшларнинг китоблари ва 6 та китоб баёзи чоп этилганлигини эътироқ этишди.

Самимий руҳдаги учрашув мушоира билан давом этди. Энг фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.