Қизиқарли:
Янгиликлар / Ёш журналистлар ижоди

Ғаллаорол туманида энг наъмунали мактаб сардорлар кенгаши аниқланди

Поделиться:



Танловнинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган жамоалар  туман босқичида «Бу бизнинг фаолият», «Интелектул ринг» ва «Бизнинг имкониятларимиз» шартлари бўйича ўзаро куч синашишди. Жамоалар «Бу бизнинг фаолият» шартида мусиқий чиқишлар,слайдлар ва видеороликлар орқали фаолиятлари ҳақида маълумот беришган бўлса, «Бизнинг имкониятларимиз» шартида мактабдаги муаммоларни ечишга қаратилган ижтимоий лойиҳалари билан иштирок этишди. «Интеллектуал ринг» - бу танловнинг учинчи шарти бўлди. Мазкур шартда мактаб сардорларининг билим даражаси аниқланди. Лидерлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда «Камалак» болалар ташкилотига оид саволларга жавоб беришди. Шартлар ҳакамлар ҳаяти томонидан 10 баллик тизимда баҳоланиб, танлов якунида энг юқори балл жамғарган 58 мактаб сардорлари биринчи, 1 мактаб сардорлари иккинчи, 44 мактаб сардорлари эса  учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб бўлган 58 мактаб сардорлари танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди.

 

Диёржон Оқбўтаев,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилояти бўлими қошидаги

«Ёш журналистлар»мактаби тингловчиси