Қизиқарли:
Янгиликлар

Медиафорумнинг илк куни ортда қолди

Поделиться:

Навоийда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, вилоят ҳокимлиги, “Навоий кон-металлургия комбинати” AЖ ҳамкорлигида “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги Республика медиафоруми бошланди.

30-март кунигача давом этадиган медиафорумда республиканинг барча ҳудудларидан 100 нафарга яқин журналист иштирок этмоқда.

5 кунлик тадбир давомида қатнашчилар “Металлург” санаторийсида соғломлаштириш муолажаларини олишмоқда. Шунингдек, вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштириш, “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш, таниқли журналистлар иштирокидаги маҳорат дарслари режалаштирилган.

Шунингдек, медиафорумининг 1-кунида Навоий шаҳридаги “НКМК тарихи” музейида Навоий вилояти таҳририятлари муҳаррирларига “Юрида-Орфо” компютер дастурини бепул ўрнатиш учун сертификатлар тантанали топширилди ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона ва Aндижон вилоятлари бўлимлари раисларининг олиб бораётган ишлари ҳақидаги ахборотлари тингланди. Бундан ташқари, Кармана туманидаги тарихий қадамжоларга зиёрат ташкил этилди.