Қизиқарли:
Ёш журналистлар ижоди

Полвон сомса

Поделиться:


Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий таомлари мавжуд бўлиб, Самарқанд нонлари билан, Хоразм эса тухум бараклари билан донг қозонган. Жиззах  полвон сомсалари билан оғизга кўчган. Машҳур Жиззах сомсаси пишириш жараёни ўтиннинг чирсиллаб ёнишию тандирнинг тобга келишидан бошланади. Ҳали хўроз қичқирмасдан тайёрланган хамир тандир олдига етгунича 3 киши - зувалачи, ёювчи ҳамда тугувчининг қўлидан ўтади. Оғирлиги ўртача 500-600 гр. бўлган сомсалар 23000-24000 сўмдан сотилади. Сомсалар асосан тандирга ёпилгандан сўнг 50-55 дақиқада пишади. Хўрандаларнинг хоҳишига кўра эса  иссиғи ёки совугани халқ тили билан айтганда “Шўрвали” сомса берилади. Кун бўйи 7-8 марта тандирлар тўлдирилади ва уларнинг ҳар бирида 50-60 тадан сомсалар пиширилади. Мазали таъмга эга сомсалар фақатгина маҳаллий хўрандаларнинг мақтовинигина олиб қолмай, балки, саёҳатчиларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлган. Жиззахга бир йўлингиз тушса, ўша полвон сомсадан ейишни унутманг.

 

Диёржон Оқбўтаев,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилояти бўлими қошидаги

«Ёш журналистлар»мактаби тингловчиси