Қизиқарли:
Янгиликлар

Ёшлар учун маҳорат дарси

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этилди. Тадбирда журналистикага қизиқиши юқори бўлган ёшлар, шунингдек, Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг жамоатчи мухбирлари иштирок этишди.

Маҳорат дарсини Жиззах вилоят телерадиокомпанияси “Диёр янгиликлари” информацион дастури муҳаррири Ўткир Холбеков олиб борди.

“Хабар тайёрлаш: тезкорлик, аниқлик, холислик” мавзусидаги машғулот аввалида, ҳар хил мавзуларда, турли телеканаллар томонидан тайёрланган одатий ва ўзига хос лавҳалар, информацион дастурлар ва хабарлар намойиш этилди.

Теле-радио соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга Ўткир Холбеков олиб борган тадбирда хабар тайёрлашда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги, томошабин, ўқувчи ва тингловчиларни қандай жалб қилиш мумкинлиги борасида сўз борди.

Ўқув-машғулотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Ёшлар учун маҳорат дарси