Қизиқарли:
Янгиликлар

Ёш кинорежиссёр билан учрашув

Поделиться:

Ёш кинорежиссёр билан учрашув

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят ташаббуси билан ёш режиссёр, кўплаб халқаро кинофестиваллар ғолиби Темур Муродов билан ижодий учрашув ташкил этилди.

         Тадбирда Жиззах вилоят телевидениеси ҳамда “Жиззах” радиоканали ижодкорлари ва техник жамоаси иштирок этишди.

         С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография институтининг Тошкент филиали талабаси Темур Муродов яқиндагина Сербияда ўтказилган Küstendorf Film & Music Festival Халқаро кинофестивалининг ғолибига айланди. Дунёга машҳур сербиялик режиссёр ва актёр Эмир Кутурица асос солган ушбу киноанжуманда 30 дан ортиқ давлатнинг 374 нафар киночилари томонидан яратилган картиналар совринлар учун кураш олиб боришди.

Темур Муродовнинг “Кассета” номли қисқа метражли картинаси 2022 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган Тошкент Халқаро кинофестивали давом этаётган кунларда, “5 кунда кино яратиш” лойиҳаси доирасида суратга олинган ва ушбу йирик кинотадбирнинг бош совринига эга чиққан эди. Ўшанда фильм ижодкорлари 1-даражали диплом ва 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга лойиқ кўрилган.

Орадан сал вақт ўтиб эса, ушбу фильм Бутунроссия кинематография институтининг 42-Халқаро талабалар фестивалида ҳам Бош мукофот эгасига айланган эди.

          Тадбир давомида шунингдек, ўзбек кинооламининг бугуни ҳақида сўз борар экан, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидан бўлган Темур Муродов ўзининг келгусида режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.