Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда “Қалб нури” нодавлат-нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтида хотин-қизлар иштирокида тадбир ташкил этилди.
Тадбирни институтнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Зиёда Абдувалиева олиб борди. Унда хотин-қизларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, айниқса, таълим тизимидаги имкониятлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, “Қалб нури” нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари Нодира Алимова “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқларнинг олдини олиш” мавзусида чиқиш қилди. Бундан ташқари, мазкур ННТ томонидан чиқарилган “Гендер ва медиа” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

ЖИЗЗАХ ТEАТРИ ЮЗ ЁШГА ТЎЛДИ

Матбуот анжуманида “омикрон” штамми

“Беруний илмий-маърифий меросини

“Ўзбекистон-2030” тараққиёт стратегияси
