Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида “Энг улуғ, энг азиз” аньанавий кўрик-танлови ўтказилди.
Хусусан, Жиззах вилоятида 7 та йўналиш бўйича 50 дан ортиқ ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, мустақиллик байрами арафасида ғолиб ва совриндорларга пул маблағлари кўрсатилган ваучерлари ташкилотчилар ҳамда масъуллар томонидан тантанали равишда топширилган эди.
Шу муносабат билан ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорларнинг истакларидан келиб чиққан ҳолда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ваучерда кўрсатилган маблағга тенг миқдордаги қимматбаҳо совғалар топширилди.