3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан Жиззах шаҳридаги 5-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотига пресс-тур ташкил этилди. Тадбир вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят Ахборот ва омммавий коммуникациялар бўлими уюштирилди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилоти 350 ўринга мослаштирилган. 2021 йил 10 майда вилоятда ягона кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти сифатида ўз фаолиятини бошлади.
Бу ерга нутқида, таянч ҳаракатланиш аппаратида, ақлий ривожланишида, психик ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек, заиф эшитувчи ва кар-соқов болалар қабул қилинади.
Пресс-тур давомида журналистлар ташкилотда болаларни соғломлаштиш машғулотлари, таълим олиб борилиш жараёни, тарбияланувчиларни овқатлантириш тизими билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилоят бўлими мутахассиси,
Д.Эргашев