Қизиқарли:
Ёш журналистлар ижоди

Дунёга айтар сўзим

Поделиться:


 

Дунёга айтар сўзим

 

Менинг ҳам дунёда айтар сўзим бор,

Менинг ўз муродим, боқар кўзим бор.

Сен менга бағрингни қилаверма тор,

Менинг умидларим қилолмайсан хор.

 

Турли азобларни рўъбарў қилгин,

Ғамдан пайкон ясаб бағримни тилгин.

Пайконинг бағримни қон қилса ҳамки,

Мен ўз муродимдан қайтмасман, билгин.

 

Кимнидир йўлимга “тўсиқ” айлама,

Норасида қўлдан “кишан” бойлама,

Мени шоҳга ҳатто, малак сайлама,

Мен ўз муродимдан қайтмасман,  билгин.

 

Менинг ҳам дунёда айтар сўзим бор,

Менинг ўз муродим, босар изим бор...

 

 

                                                                                                                        

Зарифа Ибрагимова,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими қошидаги

“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси